04 январ 2016

Ортиқча тўловнинг олди олинди

Жамиятимиз томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини янада юксалтириш мақсадида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ҳамда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунлар тарғиботи бўйича аҳоли ўртасида давра суҳбатлари, ўқув семинари ҳамда турли маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Жамиятимизга келиб тушаётган шикоят ва аризаларни мутахассисларимиз батафсил ўрганишяпти. Аксарият мурожаатлар истеъмолчилар фойдасига қонуний ҳал қилиб берилаяпти.

04 январ 2016

Нуқсонли стабилизатор

Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл тумани, Шўрохон ОФЙ, 6-бўлимида яшовчи С.Қутлимуратов туман буюм бозори ҳудудида жойлашган уй-рўзғор буюмлари дўконидан 240 000 сўмга (ДТЗМ 1500 вт) ток стабилизаторини харид қилади. Сотувчи ушбу буюм учун бир ой кафолат муддати беради ва товарнинг кафолат талонида ҳам қайд этади. Аммо стабилизатор бир ойга етмаёқ ишламай қолади. Истеъмолчининг ушбу буюмни бошқасига алмаштириб бериш хусусидаги мурожаати сотувчи томонидан инобатга олинмайди.

04 январ 2016

Қарзлар асоссиз экан

Жиззах шаҳар, “Олмазор” маҳалласи, К.Ёрматов кўчасида яшовчи А.Ҳакимованинг аризасида ёзилишича, маҳалла назоратчиси 2014 йил март ойида фойдаланилган табиий газ учун тўловга деб 300 000 сўм пул олган. Лекин у амалга оширилган тўлов учун ҳеч қандай квитанция ёки тўловни тасдиқловчи бошқа ҳужжат тақдим қилмаган. Истеъмолчи бир неча бор амалга оширилган тўловга квитанция беришни сўраганида, назоратчи турли хил баҳоналарни рўкач қилган.

Бу муҳим

Охирги эълонлар

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлили

«Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» ПФ-4483-сонли Фармойишга мувофиқ Қўмитанинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири этиб товарлар (ишлар, хизматлар) бозорларида, биринчи навбатда ички истеъмол бозорида ва реклама соҳасида ноҳалол рақобатчиликка чек қўйиш чора-тадбирларини амалга ошириш, жамоат тузилмалари билан яқиндан мувофиқлаштирилган ҳолда истеъмолчиларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш масаласи белгилаб берилди.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича материаллар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 февралдаги ПҚ-4191-сонли Монополияга қарши ишларни тартибга солиш ва рақобатни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг асосий фаолияти йўналишлари бўлиб республикада рақобат муҳитини ривожлантириш...